Сунани Термизий
Омир ибн Саъддан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам (саждада) икки қўлни (кафтларни) ётқизмоқни буюрдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОмир ибн Саъднинг отасидан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўл (кафтлари)ни ерга ётқизмоқни ва икки оёқни тик тутмоқни буюрдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқҚатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Анасдан эшитдимки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Саждада мўътадил (ўртача) бўлингизлар. Бирортангиз намозда, ит чўзилганига ўхшаб, билакларни ерга чўзиб олмасин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бирортангиз сажда қилганда мўътадил (ўртача) сажда қилсин. Ит ётиш қилиб билакларини ерга чўзиб олмасин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУбайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Арком Ал-Хузоъий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Отам билан бирга Намийра водийсида эдим. Бир қофила (карвон) дуч келди. Қарасам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турган эканлар». (Абдуллоҳ) айтади: «Сажда қилганларида қўлтиқларига назар ташладим, қўлтиқ остларининг оппоқлиги кўриниб турар эди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга етти аъзо билан сажда қилмоқлик, соч ва кийимларни орқага қайтармаслик буюрилди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Аббос ибн Абдулмуттолиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитган: «Банда сажда қилганида у билан бирга еттита аъзоси сажда қилади: юзи, икки қўли, икки тиззаси, икки оёғи».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Исҳоқдан ривоят қилинди; айтди: «Барро ибн Озибдан: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилганларида юзларини қаерга қўяр эдилар?» деб сўрадим. «Икки қўлларининг орасига», деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳумайд Ас-Саъидий (розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждага борганларида бурунларини ва пешоналарини ерга яхшилаб босар, қўлларини қўлтиқларидан ажратар ва панжаларини елкаларининг тўғрисига қўяр эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқВоил ибн Ҳужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни (намоз ўқиётганларида) кўрдим, саждага бораётиб тиззаларини қўлларидан олдин ерга қўйдилар ва қиёмга тураётиб қўлларини тиззаларидан олдин кўтардилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ