Витр боблари
Яъқубдан ривоят қилинди; айтди: Умар ибн Ал Хаттоб (розияллоҳу анҳу) бундай дедилар: «Бизнинг бозоримизда фақат динда фақиҳ бўлган киши савдо қилсин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилгайдир, токи Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга салот айтмагунингча, бу дуодан бирор сўз (осмонга) чиқмас».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки менга бир салот айтса, Аллоҳ унга ўн салот ёзгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини менга энг кўп саловат айтганидир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАҳмад ибн Абда Аз-Зоббий Абу Ваҳбдан нақл этиб, бизга баён қилди; Абу Ваҳб деди: «Абдуллоҳ ибн Муборақдан, орасида тасбиҳ айтиладиган намоз ҳақида сўрадим. Айтдики, «Такбир(и) (таҳримани) айтгандан кейин: «Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика ва тоборака-смука, ва тааъло жаддука ва ла илаҳа ғойрук») дейди; кейин ўн беш марта «Субҳаналлоҳи валҳамду-лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейди; кейин «Аъузу биллаҳи»ни айтиб, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» деб «Фотиҳа» сурасини ва яна бир сурани ўқийди; кейин ўн марта «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейди; кейин рукуъга боради ва (рукуъда) шуни ўн марта айтади; кейин (рукуъдан) бошини кўтариб, шуни (яна) ўн марта айтади; кейин саждага боради ва (саждада) ўн марта айтади; кейин (саждадан) бошини кўтариб, ўн марта айтади; кейин иккинчи саждага бориб, (саждада) ўн марта айтади; ва худди шу йўсинда тўрт (ракъат) ўқийди. Демак, ҳар бир ракъатда етмиш беш тасбиҳдир. Ҳар бир ракъатини ўн беш тасбиҳ билан бошлайди, кейин қироат қилади ва (қироатнинг изидан) ўн тасбиҳ айтади. Бу намозни кечаси ўқиса, ҳар икки ракъатда салом бермоғи менга мақбулроқ. Агар кундузи ўқиса, хоҳласа (икки ракъатда) салом беради, хоҳласа салом бермайди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан риво-ят қилинди; «Умму Сулайм Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, «Менга намозларимда ўқиладиган калималардан ўргатсангиз», деди. (Расулуллоҳ салпаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Ўн марта «Аллоҳу акбар», ўн марта «Субҳаналлоҳ», ўн марта «Алҳамдулиллаҳ» дегил. Кейин хоҳлаган нарсангни тилайвер. (Аллоҳ таоло): «Мақбул, мақбул» деб тургайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Рофиъ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (амакилари) Аббосга дедиларки: Эй амаким! Сизга бир қариндошлик (ҳақини адо) қилайинми? Сизга бир эҳсон этайинми? Сизга бир манфаат етказайинми?» (Аббос (розияллоҳу анҳу): «Ҳа (айтинг), ё Расулуллоҳ!» дедилар. Айтдилар: «Эй амаким! Тўрт ракъат намоз ўқинг, ҳар бир ракъатида «Фотиҳа» сураси билан бирга битта сурани ўқинг. Қироат битгач, рукуъга бормасдан олдин ўн беш марта «Аллоҳу акбару валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳ») денг. Рукуъга бориб уни (рукуъда) ўн марта айтинг. Рукуъдан бошингизни кўтариб, яна ўн марта айтинг. Сажда қилинг ва (саждада) ўшани ўн марта айтинг. Саждадан бошингизни кўтариб, яна ўн марта айтинг. Кейин (иккинчи) саждага боринг ва (саждада) ўшани ўн марта айтинг. Иккинчи саждадан бошингизни кўтариб, қиёмга турмасдан олдин ўшани яна ўн марта айтинг. Шундай қилиб, бу тасбиҳлар ҳар бир ракъатда етмиш бештадир. Тўрт ракъатда уч юзта тасбиҳ бўлади. Бас, агар гуноҳларингиз Ъалаж қумларининг саноғича бўлса ҳам, Аллоҳ сизни мағфират қилгайдир!» Аббос (розияллоҳу анҳу): «Ё Расулуллоҳ! Бу тасбиҳларни кунда ким ҳам айта оларди!» дедилар. (Расули Акрам) айтдиларки, «Буларни ҳар куни айта олмасангиз, ҳафтада бир бор айтинг. Агар ҳафтада айта олмасангиз, ойда бир айтинг... » У кишига (шу йўсин) уқдиришда давом этиб, ҳатто охири: «Бир йилда бир марта айтинг» дедилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга, худди Қуръон сураларини ўргатгандек, ишлар(имиз)да истихорани ўргатар эдилар. Айтар эдиларки, «Сизлардан бирортангиз бир ишга қўл урмоқчи бўлса, фарздан ташқари икки ракъат намоз ўқисин, кейин бундай десин: Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳим! Илмингга илтижо қилиб, Сендан яхшилик талаб этгайман ва қудратингга илтижо қилиб Сендан қудрат талаб этгайман. Сенинг улуғ лутфу карамингдан тилагайман. Албатта, Сен қодирдирсан, мен эса ожизман. Сен олимсан - билгувчисан, мен эса билгувчи эмасман ва Сен - ғайб илмлари билимдонисан! Аллоҳим! Сенинг илмингга кўра ушбу иш диним, маишатим ва ишим оқибати (ёки «бугуним ва келажагим» дедилар) борасида мен учун яхшилик бўлса, уни менга муяссар айла ва муборак қил! Агар сенинг илмингга кўра, ушбу иш диним, маишатим ва ишим оқибати (ёки «бугуним ва келажагим» дедилар) борасида ёмонлик бўлса, уни мендан дафъ эт ва мени ундан йироқ қил! Мен учун яхшилик бўлган ишни менга тақдир қил ва мени шу нарсага рози айлагин!».
(Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кейин: «Бу дуони ўқигач ҳожатини айтсин», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Аби Авфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимнинг Аллоҳга ёки Одам фарзандларидан бирортасига бир ҳожати бўлса, таҳорат олсин ва таҳоратни чиройли олсин. Кейин икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга ҳамду сано айтиб, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат келтирсин. Кейин бундай десин: «Ла илаҳа иллаллоҳул-Ҳалиймул-Карийм. Субҳаналлоҳи Роббил-ъаршил-ъазийм. Алҳамду-лиллаҳи Роббил ъаламийн. Ас-алука мужий-бати роҳматика ва азоима мағфиротика, вал-ғониймата мин кулли биррин вас-салаамата мин кулла исмин. Ла тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу ва ла ҳамман илла фаррожтаҳу. Ва ла ҳаажатан ҳийа лака ризон, илла козойтаҳа, йаа арҳамар-роҳимийн».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Ас-Соиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, заволдан (кун оғганидан) кейин, пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар. Ва айтганларки, «Бу - осмон эшиклари очилган бир соатдир. Шу соатда мендан бир солиҳ амал самога чиқмоғини севаман!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ- « Олдинги
- Кейинги »
Манбалар
-
Витр намозининг фазилати
Витр намозининг ҳукми
Витрни ўқимасдан ухламоқ кароҳат эканлиги
Витр кечанинг аввалида ҳам, охирида ҳам ўқилмоғи баёни
Етти ракъат витр намози
Беш ракъат витр намози
Уч ракъат витр намози
Бир ракъат витр намози
Витр (намози)даги қироат
Витр намозида қунут дуоси
Витр намозини ухлаб қолиб ёки унутиб ўтказиб юборган (қазо қилиб қўйган) киши (нима қилади?)
Витр намози тонг отмасдан олдин ўқилмоғи баёни
Бир кечада икки витр йўқ!
Витр намозини туя (улов) устида ўқимоқ
Зуҳо намози
Завол намози
Ҳожат намози
Истихора намози
Тасбиҳ намози
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловати шариф келтирмоқнинг фазилати