Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга, худди Қуръон сураларини ўргатгандек, ишлар(имиз)да истихорани ўргатар эдилар. Айтар эдиларки, «Сизлардан бирортангиз бир ишга қўл урмоқчи бўлса, фарздан ташқари икки ракъат намоз ўқисин, кейин бундай десин: Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳим! Илмингга илтижо қилиб, Сендан яхшилик талаб этгайман ва қудратингга илтижо қилиб Сендан қудрат талаб этгайман. Сенинг улуғ лутфу карамингдан тилагайман. Албатта, Сен қодирдирсан, мен эса ожизман. Сен олимсан - билгувчисан, мен эса билгувчи эмасман ва Сен - ғайб илмлари билимдонисан! Аллоҳим! Сенинг илмингга кўра ушбу иш диним, маишатим ва ишим оқибати (ёки «бугуним ва келажагим» дедилар) борасида мен учун яхшилик бўлса, уни менга муяссар айла ва муборак қил! Агар сенинг илмингга кўра, ушбу иш диним, маишатим ва ишим оқибати (ёки «бугуним ва келажагим» дедилар) борасида ёмонлик бўлса, уни мендан дафъ эт ва мени ундан йироқ қил! Мен учун яхшилик бўлган ишни менга тақдир қил ва мени шу нарсага рози айлагин!».

(Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кейин: «Бу дуони ўқигач ҳожатини айтсин», дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Истихора намози