Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўкир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки тўрт ракъат зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абуд-Дардо ва Абу Зарр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабар беришларича Аллоҳ таборак ва таъло бундай деб марҳамат қилади: «Эй Одам фарзанди! Сен кундузнинг аввалида мен учун тўрт ракъат намоз ўқигин, Мен кундузнинг охирида сени ҳузурга эриштираман!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини ўқиганларини менга Умму Ҳониъдан бошқа ҳеч ким хабар қилгани йўқ. У, Макка фатҳ этилган куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларига кирганларини, ғусл қилиб, саккиз ракъат намоз ўқиганларини сўзлаб берди. Ва айтдики, «У зотнинг шу саккиз ракъатдан ҳам кўра енгилроқ намоз ўқиганларини асло кўрмадим. Аммо рукуълари ва саждаларини мукаммал қилар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки ўн икки ракъат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино килгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Зуҳо намози