Зуҳо намози
Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўкир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик».
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Зуҳо намози Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга вожиб эканлигига доир ҳадис заифдир. Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳ-ул-борий»да зуҳо намози Расули Акрамга вожиб эканлигига доир бирор ҳадис собит эмаслигини айтади. Ибн Ҳажар, Ҳофиз Абул-фазл ибн Ҳусайннинг Термизий шарҳида бундай деганини нақл этади: «Авом орасида, зуҳо намозини ўқиб, кейин тарк этган ёки узган киши кўр бўлиб қойар эмиш, деган гап тарқалди. Шунда халқнинг кўпчилиги зуҳо намозини тубдан (бошламасдан) тарк этди. Ҳолбуки, бу гаплари бирор асосга таянган эмас эди. Бу ҳатто шайтон иғвоси эканлиги очиқ-равшан. Яъни, бунда инсонларни улуғ бир фазилатдан маҳрум этиш мақсади яшириндир». Расули Акрам зуҳони баъзан тарк этганлари ана шу ботил гапга зарба бериш учун ҳам қилинган бўлиши мумкин.