Зуҳо намози
Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини ўқиганларини менга Умму Ҳониъдан бошқа ҳеч ким хабар қилгани йўқ. У, Макка фатҳ этилган куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларига кирганларини, ғусл қилиб, саккиз ракъат намоз ўқиганларини сўзлаб берди. Ва айтдики, «У зотнинг шу саккиз ракъатдан ҳам кўра енгилроқ намоз ўқиганларини асло кўрмадим. Аммо рукуълари ва саждаларини мукаммал қилар эдилар».
Абдурраҳмон ибн Аби Лайло, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зуҳо намозини ўқиганларини бошқалардан эшитмаганлиги бу ҳадисни бошқалар ривоят қилмаганига далолат эта олмайди. Умму Ҳониъ (Ҳазрати) Али карромаллоҳу важҳаҳу)нинг опаларидир.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Имом Аҳмад, Умму Ҳониънинг ҳадисини ушбу бобда ривоят қилинган энг саҳиҳ ҳадис деб ҳисоблагани англашилади.
(Пайғамбаримизнинг саҳобаларидан бўлмиш) Нуайм кимнинг ўғли эканлиги борасида ихтилоф қилинди. Баъзилар, Хомморнинг ўғли деб, баъзилари эса Ҳамморнинг ўғли деб айтишди. Бу орада отасининг исми Ҳаббор эканлиги ва Ҳаммом эканлиги ҳам айтилмоқда. Саҳиҳ қавлга кўра, у - Ҳамморнинг ўғли. (Бухорийнинг устози) Абу Нуайм бу киши борасида ваҳмга берилиб, «Ҳимознинг ўғли» деди ва янглишди. Кейин кимнинг ўғли эканлигини бир четга қўйиб, «Нуаймдан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан» деди. Абд ибн Ҳумайд буни менга (Бухорийнинг устози) Абу Нуаймдан хабар қилди.