Зуҳо намози
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки ўн икки ракъат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино килгайдир».
Бу бобда Умми Ҳониъ, Абу Ҳурайра, Нуайм ибн Ҳаммор, Абу Зарр, Оиша, Абу Умома, Утба ибн Абд Ас-Суламий, Ибн Аби Авфа, Абу Саъид, Зайд ибн Арқом ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Анаснинг ҳадиси ғариб. Уни танҳо шу важҳдан билаётирмиз.
Дўстларигиз билан улашинг!