Абуд-Дардо ва Абу Зарр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабар беришларича Аллоҳ таборак ва таъло бундай деб марҳамат қилади: «Эй Одам фарзанди! Сен кундузнинг аввалида мен учун тўрт ракъат намоз ўқигин, Мен кундузнинг охирида сени ҳузурга эриштираман!».

Бу ҳадис ҳасан-ғариб.

Бу тўрт ракъат намоздан зуҳо намози назарда тутилгани айтилган, шунингдек ишроқ намози ҳамда суннати билан бирга бомдод намози қасд этилгани ҳам айтилди. Фақат Термизий ва Абу Довуд бу тўрт ракъатни зуҳо намози деб ҳисоблаганлари учун уни зуҳо намози бобида зикр қилганлар. Бу ҳадис - ҳадиси қудсий эканлиги аниқ-равшан. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида Аллоҳ таборак ва таолодан баён этилмоқда. Ҳадисдан мурод этилган маъно ушбудир: кундузнинг аввалида тўрт ракъат намоз ўқисанг, Аллоҳ таоло шу кунги эҳтиёжларингни раво қилади ва кундузнинг охирида сени ҳузурга эриштиради.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш