Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловати шариф келтирмоқнинг фазилати
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини менга энг кўп саловат айтганидир».
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деб айтганлари ҳам ривоят қилинган: «Менга бир саловат айтган кишига Аллоҳ ўн саловат ёзгайдир ва унга ўн ҳасана ёзилгайдир».
Дўстларигиз билан улашинг!