Витр боблари
Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўкир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки тўрт ракъат зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбуд-Дардо ва Абу Зарр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабар беришларича Аллоҳ таборак ва таъло бундай деб марҳамат қилади: «Эй Одам фарзанди! Сен кундузнинг аввалида мен учун тўрт ракъат намоз ўқигин, Мен кундузнинг охирида сени ҳузурга эриштираман!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини ўқиганларини менга Умму Ҳониъдан бошқа ҳеч ким хабар қилгани йўқ. У, Макка фатҳ этилган куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларига кирганларини, ғусл қилиб, саккиз ракъат намоз ўқиганларини сўзлаб берди. Ва айтдики, «У зотнинг шу саккиз ракъатдан ҳам кўра енгилроқ намоз ўқиганларини асло кўрмадим. Аммо рукуълари ва саждаларини мукаммал қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки ўн икки ракъат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино килгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСаъид ибн Ясордан ривоят қилинди; айтди: «Бир сафарда Ибн Умар билан бирга эдим. У кишидан оркада қолдим. Шунда: «Қаерда эдинг?» деди. «Витр намозини ўқидим» дедим. Айтдики, «Ахир, Расулуллоҳга чиройли эргашмоқ сенга ҳам тегишли эмасми? Мен, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларининг устида витр ўқиганларини кўрганман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрдан кейин икки ракъат намоз ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқТолиқ ибн Али (розияллоҳу анҳу)дан ривояат қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деганларини эшитдим: «Бир кечада икки витр йўқ!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тонг отиши билан барча кечки намозлар ҳамда витр намози кетгайдир. Бас, тонг отмасидан олдин витрни ўкингизлар!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Субҳга етмасдан олдин витр намозини ўқингизлар!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
-
Витр намозининг фазилати
Витр намозининг ҳукми
Витрни ўқимасдан ухламоқ кароҳат эканлиги
Витр кечанинг аввалида ҳам, охирида ҳам ўқилмоғи баёни
Етти ракъат витр намози
Беш ракъат витр намози
Уч ракъат витр намози
Бир ракъат витр намози
Витр (намози)даги қироат
Витр намозида қунут дуоси
Витр намозини ухлаб қолиб ёки унутиб ўтказиб юборган (қазо қилиб қўйган) киши (нима қилади?)
Витр намози тонг отмасдан олдин ўқилмоғи баёни
Бир кечада икки витр йўқ!
Витр намозини туя (улов) устида ўқимоқ
Зуҳо намози
Завол намози
Ҳожат намози
Истихора намози
Тасбиҳ намози
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловати шариф келтирмоқнинг фазилати