Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Субҳ кирмасидан витр намозига чаққон бўлингизлар!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Зайд ибн Асламдан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки ухлаб қолиб витр намозини ўгказиб юборса, тонг отганда ўқиб олсин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки ухлаб қолиб ёки унутиб витр намозини ўтказиб юборса, ёдига тушиши билан ёки уйғониши билан дарҳол ўқиб олсин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Ҳасан ибн Али (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга витрда ўқиладиган ушбу калималарни (дуони) ўргатдилар: «Аллоҳумма-ҳдиний фийман ҳадайта ва ъафиний фийман ъафайта ва тавалланий фийман таваллайта ва бариклий фийма аътойта ва қини шарро ма қозойта фа иннака тақзий ва ла юқзий алайка ва иннаҳу ла юзиллу валята табарокта роббана ва таъалайта».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдулазиз ибн Журайждан ривоят қилинди; айтди: «Оиша (розияллоҳу анҳо)дан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни қайси суралар билан ўқир эдилар?» деб савол қилдим. Айтдиларки, «Биринчи ракъатда «Саббиҳисма Робикал-аъла»ни, иккинчи ракъатда «Қул: йа аййуҳал кафирун»)ни, учинчи ракъатда «Қул: Ҳуваллоҳу аҳад»)ни муъаввизатайн (икки «Қул: аъузу») билан ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозида: «Саббиҳисма Робикал-аъла» ва «Қул: йа аййуҳал кафирун» ва «Қул: Хуваллоҳу аҳад» сураларини ракъатма-ракъат ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Сийрийндан ривоят қилинди; айтди: «Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан: «Бомдоднинг икки ракъат (суннат)ини узун ўқийинми?» - деб сўрадим. Шунда айтдики, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда икки-икки ракъатдан намоз ўқир эдилар ва бир ракъат витр (тоқ) қилар эдилар. (Бомдоднинг) икки ракъат (суннат)ини азон қулоқларида бўлган ҳолда ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни уч ракъат ўқир эдилар ва бу ракъатларда тўққизта сура ўқир, ҳар ракъатда учта сура ўқиб, охирида «Қул: Хуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги намозлари ўн уч ракъат эди. Шундан беш ракъатини витр қилар эдилар. Аммо бу беш ракъатнинг фақат охирида ўтирар эдилар. Вақтики, муаззин азон айтиб қолса, ўринларидан туриб, икки ракъат енгил намоз ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни ўн уч раъкат ўқир эдилар. Ёшлари улуғлашиб, қувватлари тортилгач, етти ракъат ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ