Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозида: «Саббиҳисма Робикал-аъла» ва «Қул: йа аййуҳал кафирун» ва «Қул: Хуваллоҳу аҳад» сураларини ракъатма-ракъат ўқир эдилар».

Бу бобда Али, Оиша, Абдурраҳмон ибн Абзоъ воситаси билан Убай Ибн Каъб (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Витрнинг учинчи ракъатида «Муъаввизатайн» - икки «Қул: аъузу» (яъни «Ал-фалақ», «Ан-нос») билан «Ал-ихлос» сураларини ўқиганлар»и ривоят қилинди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан илм аҳлларининг кўпчилиги «Саббиҳисма Робикал-аъла», «Қул: йа аййуҳал кафирун» ва «Қул: Ҳуваллоҳу аҳад» суралари ўқилмоғини ихтиёр этганлар. Ҳар бир ракъатда булардан бир сура ўқилади.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш