Витр (намози)даги қироат
Абдулазиз ибн Журайждан ривоят қилинди; айтди: «Оиша (розияллоҳу анҳо)дан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни қайси суралар билан ўқир эдилар?» деб савол қилдим. Айтдиларки, «Биринчи ракъатда «Саббиҳисма Робикал-аъла»ни, иккинчи ракъатда «Қул: йа аййуҳал кафирун»)ни, учинчи ракъатда «Қул: Ҳуваллоҳу аҳад»)ни муъаввизатайн (икки «Қул: аъузу») билан ўқир эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-ғариб.
Абдулазиз - Атонинг биродари бўлмиш Ибн Журайжнинг отасидир. Ибн Журайжнинг исми - Абдулмалик ибн Абдулазиз ибн Журайж.
Яҳё ибн Саъид Ал-Ансорий бу ҳадисни Амраъдан, Оишадан (розияллоҳу анҳум), Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади.
Дўстларигиз билан улашинг!