Яъқубдан ривоят қилинди; айтди: Умар ибн Ал Хаттоб (розияллоҳу анҳу) бундай дедилар: «Бизнинг бозоримизда фақат динда фақиҳ бўлган киши савдо қилсин!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Умар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилгайдир, токи Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга салот айтмагунингча, бу дуодан бирор сўз (осмонга) чиқмас».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки менга бир салот айтса, Аллоҳ унга ўн салот ёзгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқини менга энг кўп саловат айтганидир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловати шариф келтирмоқнинг фазилати