Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловати шариф келтирмоқнинг фазилати
Умар ибн Ҳаттоб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилгайдир, токи Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга салот айтмагунингча, бу дуодан бирор сўз (осмонга) чиқмас».
Ал-Аъло ибн Абдурраҳмон - Ал-Хурақонинг мавлоси бўлмиш Яъқубнинг ўғли. Аъло- тобиъийндан. Анас ибн Молик ва бошқаларлан ҳадис эшитган. Аълонинг отаси Абдурраҳмон ибн Яъқуб ҳам тобиъийндандир. Абу Ҳурайрадан ва Абу Саъид Ал-Худрийдан ҳадис эшитган. Яъқуб эса тобиъийннинг улуғларидандир. Умар ибн Хаттоб билан кўришган ва у кишидан ҳадис ривоят қилган.
Дўстларигиз билан улашинг!