Витр (намози)даги қироат
Абдулазиз ибн Журайждан ривоят қилинди; айтди: «Оиша (розияллоҳу анҳо)дан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни қайси суралар билан ўқир эдилар?» деб савол қилдим. Айтдиларки, «Биринчи ракъатда «Саббиҳисма Робикал-аъла»ни, иккинчи ракъатда «Қул: йа аййуҳал кафирун»)ни, учинчи ракъатда «Қул: Ҳуваллоҳу аҳад»)ни муъаввизатайн (икки «Қул: аъузу») билан ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам витр намозида: «Саббиҳисма Робикал-аъла» ва «Қул: йа аййуҳал кафирун» ва «Қул: Хуваллоҳу аҳад» сураларини ракъатма-ракъат ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Витр (намози)даги қироат