Етти ракъат витр намози
Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни ўн уч раъкат ўқир эдилар. Ёшлари улуғлашиб, қувватлари тортилгач, етти ракъат ўқидилар».
Бу бобда Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ҳадис ривоят қилинди. Умму Саламанинг ҳадиси ҳасан. Витр намози Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн уч, ўн бир, тўққиз, етти, беш, уч ва бир ракъат деб ривоят қилинган. Исҳоқ ибн Иброҳим: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрни ўн уч ракъат ўқиганларининг маъноси шуки, у киши кечаси витр билан биргалиқда ўн уч ракъат (таҳажжуд) намозини ўқир эдилар. Ва шу боисдан тунги (таҳажжуд) намозлари витрга изофа қилинди» дейди ва бу хусусда Оиша (розияллоҳу анҳо)дан бир ҳадис ривоят қилади. Исҳоқ, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган: «Эй аҳли Қуръон! Сизлар ҳам тоқ (витр) ўқингизлар» деган ҳадис билан истидлол қилиб, бундай дейди: «Бу билан қиёми лайл (тунги ибодат) қасд этилган. Ва қиёми лайл фақат ҳамалаи Қуръонга (яъни Қуръонни ёд билувчига) вазифа эканини баён этаётир».