Беш ракъат витр намози
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тунги намозлари ўн уч ракъат эди. Шундан беш ракъатини витр қилар эдилар. Аммо бу беш ракъатнинг фақат охирида ўтирар эдилар. Вақтики, муаззин азон айтиб қолса, ўринларидан туриб, икки ракъат енгил намоз ўқир эдилар».
Оиша (онамиз)нинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Бу бобда Абу Аййуб (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилинган. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан баъзи илм аҳллари витрни беш ракъат деб исботлайдилар. Бу беш ракъатнинг фақат охирида ўтиради, дейдилар.
Дўстларигиз билан улашинг!