Витр намозини ухлаб қолиб ёки унутиб ўтказиб юборган (қазо қилиб қўйган) киши (нима қилади?)
Зайд ибн Асламдан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки ухлаб қолиб витр намозини ўгказиб юборса, тонг отганда ўқиб олсин».
Бу ҳадис олдинги ҳадисдан кўра саҳиҳроқ.
Абу Довуд Ас-Сижзийдан - Сулаймон ибн Ал-Ашъасни кўзда тутади - эшитдим; айтди: «Аҳмад ибн Ҳанбалдан Зайд ибн Асламнинг ўғли Абдурраҳмон ҳақида сўрадим. Шунда бундай деди: «Унинг биродари Абдуллоҳ зарарсиздир».
Муҳаммад (Ал-Бухорий)дан эшитдим, Али ибн Абдуллоҳ Зайд ибн Асламнинг ўғли Абдурраҳмонни (ҳадисда) заиф деб топганини таъкидлади ва: «Зайд ибн Асламнинг ўғли Абдуллоҳ сиқа (ишончли)» деди.
Куфа аҳлидан баъзилари шу ҳадисга эга бўлганлар. Айтадиларки, киши қуёш чиққанидан кейин бўлса ҳам, эсига тушган заҳоти витр намозини(нг қазоси)ни ўқиб олади. Суфён Ас-Саврийнинг қавли шудир.
Витр намозининг қазоси қайси вақтгача ўқилиши ҳақида саккиз қавл устида ихтилоф қилинди: Бирови, Бомдоднинг фарзини ўқигунича, деб, биров: қуёш чиққунича, деб, бирови завол вақтигача, деб айтади. Баъзилари эса билиб туриб қазо қилиш билан ухлаб қолиб ёки унутиб қазо қилиш ўртасида ажрим (фарқ) қилади. Биринчи ҳолатда витрнинг қазоси бўлмаганини, аммо иккинчи ҳолатда қачон ёдига тушса, қазоси ўқилмоғини айтади. Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг ҳукмича, витрнинг қазоси вожибдир ва фарз намозларидек қазоси адо этилгайдир.