Витр намозини туя (улов) устида ўқимоқ
Саъид ибн Ясордан ривоят қилинди; айтди: «Бир сафарда Ибн Умар билан бирга эдим. У кишидан оркада қолдим. Шунда: «Қаерда эдинг?» деди. «Витр намозини ўқидим» дедим. Айтдики, «Ахир, Расулуллоҳга чиройли эргашмоқ сенга ҳам тегишли эмасми? Мен, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларининг устида витр ўқиганларини кўрганман».
Бу бобда Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ҳадис ривоят қилинган. Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан баъзи илм аҳллари шу қавлга эга бўлганлар. Киши туясининг устида витрни ўқийди, деган фикрдалар. Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир. Баъзи илм аҳлларии эса бундай дейишади: «Киши витр намозини туясининг устида ўқимайди. Витрни ўқимоқчи бўлганида тушиб, ерда ўқийди». Куфа фақиҳларидан баъзиларининг қавли шудир.