Витр намози тонг отмасдан олдин ўқилмоғи баёни
Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тонг отиши билан барча кечки намозлар ҳамда витр намози кетгайдир. Бас, тонг отмасидан олдин витрни ўкингизлар!».
Ҳадис шу лафзи билан ёлғиз Сулаймон ибн Мусодан ривоят қилинди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлари ҳам ривоят қилинади; «Бомдод намозидан кейин витр йўқ!» Бу эса мутааддид илм аҳлларининг қавлидир. Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқ шу қавлга эга бўладилар: Бомдод намозидан кейин витр ўқилмайди, деган фикрдалар.
Дўстларигиз билан улашинг!