Ҳожат намози
Абдуллоҳ ибн Аби Авфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимнинг Аллоҳга ёки Одам фарзандларидан бирортасига бир ҳожати бўлса, таҳорат олсин ва таҳоратни чиройли олсин. Кейин икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга ҳамду сано айтиб, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат келтирсин. Кейин бундай десин: «Ла илаҳа иллаллоҳул-Ҳалиймул-Карийм. Субҳаналлоҳи Роббил-ъаршил-ъазийм. Алҳамду-лиллаҳи Роббил ъаламийн. Ас-алука мужий-бати роҳматика ва азоима мағфиротика, вал-ғониймата мин кулли биррин вас-салаамата мин кулла исмин. Ла тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу ва ла ҳамман илла фаррожтаҳу. Ва ла ҳаажатан ҳийа лака ризон, илла козойтаҳа, йаа арҳамар-роҳимийн».
Дуонинг маъноси: «Ҳалийм ва Карийм бўлмиш Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ! Арш Парвардигори бўлмиш улуғ Аллоҳ покдир. (айбу нуқсондан холи, муназзахдур). Бутун оламлар парвардигори бўлмиш Аллоҳга ҳамд бўлсин! Сендан раҳматинг сабабларини, мағфиратин йўлларини (васийлаларини), ҳар бир яхшиликдан ғанимат-қулайлик, ҳар бир гунохдан саломат-омонлик тилайман! Менда, Ўзинг кечирмаган бирор гуноҳ, Ўзинг кетказмаган бирор ғам, Ўзинг рози бўлмаган ва Ўзинг раво қилмаган бирор ҳожат қолдирма! Эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси бўлган Аллоҳим!».
Бу ҳадис ғариб. Унинг исноди (ҳақи)да (танқидий) гап бор. Чунончи, Фоид ибн Абдурраҳмоннинг ҳадисда заиф эканлиги қайд этилган. Фоид бу - Абдул-Варқо.