Тасбиҳ намози
Аҳмад ибн Абда Аз-Зоббий Абу Ваҳбдан нақл этиб, бизга баён қилди; Абу Ваҳб деди: «Абдуллоҳ ибн Муборақдан, орасида тасбиҳ айтиладиган намоз ҳақида сўрадим. Айтдики, «Такбир(и) (таҳримани) айтгандан кейин: «Субҳанака аллоҳумма ва биҳамдика ва тоборака-смука, ва тааъло жаддука ва ла илаҳа ғойрук») дейди; кейин ўн беш марта «Субҳаналлоҳи валҳамду-лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейди; кейин «Аъузу биллаҳи»ни айтиб, «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» деб «Фотиҳа» сурасини ва яна бир сурани ўқийди; кейин ўн марта «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейди; кейин рукуъга боради ва (рукуъда) шуни ўн марта айтади; кейин (рукуъдан) бошини кўтариб, шуни (яна) ўн марта айтади; кейин саждага боради ва (саждада) ўн марта айтади; кейин (саждадан) бошини кўтариб, ўн марта айтади; кейин иккинчи саждага бориб, (саждада) ўн марта айтади; ва худди шу йўсинда тўрт (ракъат) ўқийди. Демак, ҳар бир ракъатда етмиш беш тасбиҳдир. Ҳар бир ракъатини ўн беш тасбиҳ билан бошлайди, кейин қироат қилади ва (қироатнинг изидан) ўн тасбиҳ айтади. Бу намозни кечаси ўқиса, ҳар икки ракъатда салом бермоғи менга мақбулроқ. Агар кундузи ўқиса, хоҳласа (икки ракъатда) салом беради, хоҳласа салом бермайди».
Абу Ваҳб айтадики, «Абдулазиз ибн Абу Ризма, Абдуллоҳдан нақл этиб, унинг бундай деганини менга маълум қилди: «Рукуъда (аввал) уч марта «Субҳана Роббийал-азийм» ва саждада (аввал) уч марта «Субҳана Роб-бийал-аъла» билан бошлайди, кейин (бояги) тасбиҳларни айтади».
Аҳмад ибн Абда, Ваҳб ибн Замъа воситасида Абу Ризманинг ўғли Абдулазиздан нақл этиб, бундай дейди: «Абдуллоҳ ибн Ал-Муборақдан: «Агар тасбиҳ намозида саҳв қилса, саждаи саҳвларида ўн мартадан тасбиҳ айта-дими?» дедим. «Йўқ! Булар фақат уч юз тасбиҳ» деди».