Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан риво-ят қилинди; «Умму Сулайм Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, «Менга намозларимда ўқиладиган калималардан ўргатсангиз», деди. (Расулуллоҳ салпаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Ўн марта «Аллоҳу акбар», ўн марта «Субҳаналлоҳ», ўн марта «Алҳамдулиллаҳ» дегил. Кейин хоҳлаган нарсангни тилайвер. (Аллоҳ таоло): «Мақбул, мақбул» деб тургайдир».

Бу бобда Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, Ал-Фазл ибн Аббос ва Абу Рофиъ (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Анаснинг ҳадиси ғариб. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан тасбиҳ намози борасида биттадан кўп ҳадис ривоят қилинган; (аммо) буларнинг кўпи саҳиҳ эмас. Ибнул-Муборак ва биттадан кўп илм аҳли тасбиҳ намозини ривоят қилиб, бу намоздаги фазилатни тилга оладилар.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш