Завол намози
Абдуллоҳ ибн Ас-Соиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, заволдан (кун оғганидан) кейин, пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар. Ва айтганларки, «Бу - осмон эшиклари очилган бир соатдир. Шу соатда мендан бир солиҳ амал самога чиқмоғини севаман!».
Бу бобда Али ва Абу Аййуб (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинди.
Абдуллоҳ ибн Ас-Соибнинг ҳадиси ҳасан-ғариб.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай ривоят қилинган: «У киши заволдан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар ва бу ракъатларнинг фақат охирида салом берар эдилар».
Дўстларигиз билан улашинг!