Ҳайит боблари
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳайити кунида намозгоҳга чиқмасдан олдин бир нечта хурмо танаввул қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқБурайда ибн Хусайб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳайити кунида бирор нарса тотмай туриб, намозга чиқмас эдилар; Қурбон ҳайити кунида эса намоз ўқимай туриб, бирор нарса тотмас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни (намозгоҳга) бир йўлдан чиқсалар, бошқа йўлдан қайтар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Атиййа (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бокира ва энди бўйига етган қизларни ҳам, паранжи ёпинган аёлларни ва ҳайз кўрган хотинларни ҳам ҳайит намозларига чиқарар эдилар. Аммо ҳайз кўрган аёллар намозгоҳдан узоқроқда туриб, мусулмонларнинг дуолариига қўшилишарди. (Бир куни) аёллардан биттаси: «Ё Расулуллоҳ! (Аёлининг) ёпинчиғи бўлмаса-чи?» деди. «Унда дугонаси ёпинчиқларидан бирини бериб турсин!» дедилар...».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Ибн Умар ҳайит куни (намозгоҳга) чиқди. Ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам намоз ўқимади. Ва (у) Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай қилганларини айтиб берди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАдий ибн Собитдан ривоят қилинди; айтди: «Саъид ибн Жубайрдан эшитдим, Ибн Аббосдан нақл этиб, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳайитида намозгоҳга чиқдилар-да, икки ракъат намоз ўқидилар. Бу намоздан на олдин, на кейин (бошқа) намоз ўқиганлари йўқ» деб ҳадис сўзлади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАмр ибн Авф Ал-Музаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит намозларида биринчи ракъатда қироатдан олдин етти такбир ва иккинчи ракъатда қироатдан олдин беш такбир айтар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУбайдулллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинди: (Ҳазрати) Умар ибн Ал-Хаттоб Абу Воқид Ал-Лайсийдан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ва Қурбон ҳайитларида нимани (қайси сураларни) қироат қилар эдилар?» деб сўрадилар. Айтдики, «Қоф» ва «Ал-Қамар» (суралари)ни ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАн-Нуъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит (Рамазон ва Қурбон ҳайити) намозларида ҳамда жумъа намозида («Ал-аъло») билан «Ғошияҳ» сураларини ўқир эдилар. Баъзан иккаласи (ҳайит ва жумъа намози) бир кунга тўғри келиб қолар ва шунда ҳам (Жаноби Расулуллоҳ) шу икки сурани ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ри-воят қилинди; айтди: «Ҳайит намозларини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бир марта, икки марта эмас, (балки бир неча марта) азонсиз ва иқоматсиз ҳолда ўқиганман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ- « Олдинги
- Кейинги »
Манбалар
-
Ҳайит намозига пиёда юриб бормоқ
Ҳайит намози хутбадан олдин ўқилмоғи
Ҳайит намозлари азонсиз ва иқоматсиз ўқилмоғи
Ҳайит намозларидаги қироат
Ҳайит намозларининг такбирлари
Ҳайит намозларидан олдин ҳам, кейин ҳам намоз йўқ!
Хотин-қизларнинг ҳайит намозларига чиқмоғи
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайитга бир йулдан чиқиб, бошқа йўлдан қайтганлари баёни
Рамазон ҳайитида намозга чиқмасдан олдин бирор нарса тотмоқ