Рамазон ҳайитида намозга чиқмасдан олдин бирор нарса тотмоқ
Бурайда ибн Хусайб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳайити кунида бирор нарса тотмай туриб, намозга чиқмас эдилар; Қурбон ҳайити кунида эса намоз ўқимай туриб, бирор нарса тотмас эдилар».
Бу бобда Али ва Анас (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Бурайда ибн Ҳусайб Ал-Асламийнинг ҳадиси ғариб.
Муҳаммад (Ал-Бухорий) айтади: «Савоб ибн Утбанинг бундан бошқа ҳадисини билмаймиз».
Баъзи илм аҳллари Рамазон ҳайитида бирор нарса тотиб намозга чиқмоқликни мустаҳаб кўрганлар. Мустаҳаб бўлган нарса эса хурмо емоқлиқдир. Қурбон ҳайитида эса намоздан қайтгунича ҳеч нарса емайди.
Дўстларигиз билан улашинг!