Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайитга бир йулдан чиқиб, бошқа йўлдан қайтганлари баёни
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни (намозгоҳга) бир йўлдан чиқсалар, бошқа йўлдан қайтар эдилар».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Рофиъ (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-ғариб.
Абу Тумайла ва Юнус ибн Муҳаммад бу ҳадисни Фулайҳ ибн Исмоилдан, Саъид ибн Ал-Ҳорисдан, Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилди.
Баъзи илм аҳллари бу ҳадисга иттибоъ этиб, имом учун бир йўлдан чиқса, бошқа йўлдан қайтмогани мустаҳаб кўрганлар. Шофиъийнинг қавли ҳам шудир.
Жобирнинг ҳадиси саҳиҳроқ кўринади.
Дўстларигиз билан улашинг!