Ҳайит намозларининг такбирлари
Амр ибн Авф Ал-Музаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит намозларида биринчи ракъатда қироатдан олдин етти такбир ва иккинчи ракъатда қироатдан олдин беш такбир айтар эдилар».
Бу бобда Оиша, Ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Касирнинг бобосининг ҳадиси ҳасан. Бу ҳадис ушбу бобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисларнинг энг гўзалидир.
Касирнинг бобосининг исми - Амр ибн Авф Ал-Музанийдир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан баъзи илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан Мадинада шу тарзда намоз ўқигани ривоят қилинган. Мадина аҳлининг қавли шу. Молик ибн Анас, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқ шу қавлга эга бўлганлар.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ҳайит такбирлари ҳақида бундай дегани ривоят қилинади: «Тўққиз такбир. Биринчи ракъатда қироатдан олдин беш такбир ва иккинчи ракъатда қироат билан бошлаб, кейин рукуъ такбири билан биргаликда тўрт такбир айтади». Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан мутааддид кишилардан ҳам шундай деб ривоят қилинган. Куфа аҳлининг қавли шудир. Суфён Ас-Саврий ҳам шу қавлга эга бўлган.
Бу беш такбирнинг биттаси - такбири таҳрима, учтаси - завоид (афзалнят) ва биттаси рукуъ такбири бўлиб, булардан тўрттаси кироатдан алдин айтилган. Чунончи биринчи ракъатнинг рукуъ такбири ҳам шулар билан қўшиб зикр қилинган.