Рамазон ҳайитида намозга чиқмасдан олдин бирор нарса тотмоқ
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳайити кунида намозгоҳга чиқмасдан олдин бир нечта хурмо танаввул қилар эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ-ғариб.
Ҳайит намозларининг очиқ ҳавода ўқилмоғига доир Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид ҳадисларга таяниб, олимларнинг фикр-мулоҳазалариии, ахамиятига биноан, қуйида баён этамиз.
Ҳанафий мазҳабидан Ал-Айний, Ал-Бухорий китоби шарҳида, Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)нинг ҳайитларда намозгоҳга чиқмоқ борасидаги ҳадисига асосланиб, бундай дейди: «Бу ҳадисда очиқ ҳаво намозгоҳига чиқилмоғига доир далил бор. Ҳайит намози, зарурият бўлмагунича, масжидда ўқилмайди».
Ибн Зиёд имом Молиқдан нақл этиб, бундай дейди: «Суннат бўлган нарса - очиқ ҳаво ибодатгоҳига чиқмоқдир. Фақат Макка шаҳри аҳолиси бундан мустасно. Улар масжидда (Каъбада) ўқийдилар».
«Фатавойи ҳиндий» (1-жилд, 118-саҳифада) бундай дейилади: «Ҳайит намози учун очиқ ҳаво намозгоҳига чиқмоқ суннатдир; ҳатто шаҳарнинг энг катта масжвдига сиғсалар ҳам. Бутун шайхлар шу қавлга эга бўлганлар, саҳиҳ сўз ҳам шудир».
Имом Моликдан бундай деб айтгани ривоят қилинади. «Ҳайит намозлари икки жойда ўқилмайди ва масжидларда ҳам ўқилмайди. Фақат, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқ ҳаво намозгоҳига чиққанларидек, улар ҳам чиқадилар». Ибн Ваҳб, Юнус орқали Шиҳобдан нақл этиб айтадики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит намозлари учун очиқ ҳаво намозгоҳларига чиқар эдилар ва кейин бу бошқа қасаба халқлари учун суннат бўлди».
Ҳанбалий мазҳабидан Ибн Ҳузома «Ал-Муғний»да (2-жилд, 229-230 саҳифа) бундай дейди: «Суннат ҳайит намози очиқ ҳаво намозгоҳида ўқилмоғидир. Али (розияллоҳу анҳу) шуни амр қилганлар, Ал-Авзоий ва ижтиҳод арбоби шу ҳукмни истихсон қилганлар (энг яхши деб топганлар). Шофиъийдан бундай деб айтгани ҳикоя қилинади: «Қасабанинг жомеъ масжиди кенг бўлса, жомеъда ўқимоқ аълороқ. Чунки масжид жойларнинг энг хайрлиси ва энг тозасидир. Шу сабабдан Макка халқи масжиди Ҳарамда ўқийди». Бизнингча эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидни қўйиб, очиқ хаво намозгоҳига чиқар эдилар. У кишидан кейин халифалар ҳам чиққанлар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам эса яқин турган афзал нарсани қўйиб, узоқ бўлган ноқис иш машаққатига кирмайдилар ва умматларига ҳам фазоилни тарк этмоқ йўлини очмайдилар. Яна биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга иттибоъ ва иқтидо этмоққа буюрилганмиз, бизга буюрилган нарсанинг ноқис бўлиши ва манфий бўлган нарсанинг комил бўлиши зинҳор жоиз эмас. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам узрсиз ҳолда ҳайит намозини масжидда ўқиганлари ривоят қилинмаган. Кейин бу мусулмонларнинг ижмоъи (иттифоқидир). Мусулмонлар ҳар асрда ва ҳар мисрда (шаҳарда) очиқ ҳаво намозгоҳига чиқадилар. Масжидлари хоҳ кенг бўлсин, хоҳ тор бўлсин, ҳайит намозини очиқ ҳаво намозгоҳида ўқийдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжиднинг шараф ва фазилатини энг яхши қадрлаган ҳолда ҳайит намозларини очиқ ҳаво намозгоҳида ўқиганлар».
Имом Шофиъий «Ал-Умм» китоби (1-жилд, 207-саҳифа)да айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайитларда Мадинанинг очиқ ҳаво намозгоҳига чиққанларини айтиб етказдик. У зотдан кейингилар ва Маккадан бошқа барча қасаба халқлари ҳам шундай қилишади. Фақатгина Макка аҳли Масжиди ҳаромдан ташқарида намоз ўқиганлари ривоят қилинмаган. Назаримда, Аллоҳу аълам, Масжиди Ҳаром дуненинг энг хайрли ери ва тупроғи бўлгани боис шундоқдир. Барча намозларини иложлари борича у ерда ўқишни орзу қиладилар. Бир қасаба қурилса-ю ўша қасабанинг жомеъ-масжиди ҳайитларда халқни сиғдирадиган даражада кенг бўлса, халқнинг бошқа жойда намоз ўқимоғига тарафдор эмасман. Аммо очиқ ҳавога чиқмоқларида ҳам зарар йўқ. Фақат масжидлари тор бўлган ҳолда имом ҳайит намозларини масжидда ўқитса, менимча, бу макруҳдир, лекин иодаси (қайта ўқилмоғи) лозим бўлмайди. Ёмғир ёғса ёки бошқа (шунга ўхшаш) узр бўлиб қолса, унда уларга намозни масжидларда ўқимоқларини ва очиқ ҳавога чиқмасликларини амр этаман».
Аллома Ибнул-Ҳожж «Ал-Мадҳал» (2-жидд, 283-саҳифа)да бундай дейди: «Ҳайит намозларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бери давом этиб келган суннат - очиқ ҳаво намозгоҳида ўқимоқдир. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг ушбу масжидимда ўқилган намоз, Масжиди Ҳаромдан ташқари, бошқа масжидларда ўқилган минг намоздан афзалдир» деганлар ва шу улуғ фазилат билан бирга масжидларини қўйиб, очиқ ҳаво намозгоҳига чиққанлар. Бу эса ҳайит намозларини очиқ ҳавода ўқилишига оид амрнинг қатъийлигига далолат қилган возиҳ (очиқ-равшан) бир далилдир. Суннат шудир. Ҳайит намозларини масжидда ўқимоқ, Имоми Молик мазҳабига кўра бидъатдир. Фақат зарурат бўлса, бидъат бўлишликдан чиқади. Чунки, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин келган хулафои рошидийндан ҳеч битталари бундай қилмаган».
Саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати - у киши ҳайит намозларида шаҳарнинг ташқарисига, дала-қирга чиққанларига далолат қилади. Исломнинг биринчи асрида амал шу тарзда давом этди. Ҳайит намозларини масжидларда ўқишмас эди. Фақатгина ёмғир ёки шунга ўхшаш бир зарурат бўлиб қолса, унда қир-далага чиқишмасди. Тўрт имомнинг ва бошқа улуғ олимларнинг мазҳаби - йўли шудир, Бу борада ораларида ихтилоф йўқ. Ёлғиз Имом Шофиъий, қасабасининг жомеъ-масжиди ҳалойиқни сиғдирадиган даражада кенг бўлса, ҳайит намозини масжидда ўқилмоғини ихтиёр этган. Шу билан бирга очиқ ҳавода ўқишларида зарар йўқ деб қарайди. Чунончи, агар қасаба халқи масжидга сиғмаса, ҳайит намози бундай масжидда ўқилмоғини макруҳ кўради. Буларнинг барчаси ҳайит намозлари масжидларда ўқилмоғи бидъат эканлигига далолат қилади. Яъни бирор қасабада ўша манзил халқини сиғдира оладиган масжид йўқ. Айни вақтда ҳайит намозлари дала-қирда, ўқилмоғининг улуғ ва теран бир ҳикмати бор. Ҳамма қасабанинг аҳолиси йилда икки марта эркак-аёл, бола-чақа биргалашиб, уюшган ҳолда Аллоҳга йўналади, битта имомнинг орқасида намоз, ўқийди, такбир ва таҳлил айтади. Қўллари дуога очилиб, хулуси қалб билан дуолар қилинади. Бундай муҳташам манзара барча кўнгилларни хашийят ва иймон (нури) билан тўлдирмоғи шубҳасиздир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам барча хо-тин-қизларни, ҳатго ҳайз кўрган аёлларни ҳам байрам жойига - ҳайитгоҳга чиқмоқларини, киядиган кийими ёки ёпинчиғи бўлмаган хотин-қизлар қўшниларидан, дугоналаридан олиб туриб байрамда -ҳайитда қатнашмоқларини амр қилдиларки, бу буйруқ ўша улуғ ва теран ҳикматга асослангандир.
(Муборакфурий ва Аҳмад Муҳаммад Шокир).