Ҳайит намозлари азонсиз ва иқоматсиз ўқилмоғи
Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ри-воят қилинди; айтди: «Ҳайит намозларини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бир марта, икки марта эмас, (балки бир неча марта) азонсиз ва иқоматсиз ҳолда ўқиганман».
Бу бобда Жобир ибн Абдуллоҳ ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Жобир ибн Самуранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир: яъни ҳайит намозлари учун ҳамда нафл намозларининг ҳеч бири учун азон айтилмайди.
Дўстларигиз билан улашинг!