Жумъа боблари
Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Жумъа куни ғусл қилмоқ мусулмонлар зиммасидаги ҳақдир. Уларнинг ҳар бирлари аҳли оиласининг хушбўйликларидан сурсин. Агар топа олмаса, унинг учун хушбўйлик сувдир!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳани бир сариййа (кичик отлиқ лашкар)га бошлиқ қилиб жўнатдилар, бу иш жумъа кунига тўғри келиб қолди. Унинг биродарлари эрта тонгдан жўнаб кетишди. Ўзи эса, орқада қолиб, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга (жумъа) намоз(и)ни ўқийман-да, кейин уларга етиб оламан», деди. (Шундай қилиб), у Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намозни ўқиди. Расули Акрам уни кўриб: «Биродарларинг билан бирга йўлга чиқмоқдан сени нима тўсди?» дедилар. (Абдуллоҳ ибн Равоҳа): «Сиз билан бирга намозни ўқигим келди. Кейин уларга етиб олмоқчи эдим» - деди. Шунда (Расули Акрам): «Агар ер юзидаги бор нарсаларни инфоқ қилсанг ҳам, уларнинг эрта кетишлари фазлига ета олмайсан!» -дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жумъа куни бирортангизни уйқу босса, ўтирган жойидан бошқа жойга ўтсин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСаҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида жумъа намозини ўқигандан кейингина нонушта ва қайлула қилар эдик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки намоздан бир ракъатига етса, у албатта намозга етибди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан кимки жумъа (намози)дан кейин намоз ўқийдиган бўлса, тўрт ракъат ўқисин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: У киши (Ибн Умар) жумъа намозини ўқигач, (масжиддан) борди-да, уйида икки ракъат намоз ўқиди. Кейин «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилар эдилар», деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розиаллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа намозидан кейин икки ракъат намоз ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа куни бомдод намозида «Сажда» сураси билан «Инсон» сураларини ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқРасулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлоси (озод этган қуллари) Убайдуллоҳ ибн Аби Рофиъдан ривоят қилинди; айтди: «Марвон, Абу Ҳурайрани Мадина (шаҳри)га ноиб қилиб қолдирди-да, Макка томон йулга чиқди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) бизларга жумъа намозини ўқиб берди: (биринчи ракъатда) «Ал-Жумъа» сурасини, иккинчи ракъатда эса «Мунофиқун» сурасини қироат қилди». Убайдуллоҳ айтади: «Абу Ҳурайранинг орқасидан етиб олдим-да, «(ҳазрати)Али Куфада қироат қилган икки сурани ўқидингиз?» дедим. Шунда Абу Ҳурайра: «Албатта, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу икки сурани қироат қилганларини эшитганман», деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ- « Олдинги
- Кейинги »
Манбалар
-
Жумъа намозининг фазилати
Жумъа кунида дуо ижобат бўладиган соат
Жумъа куни ғусл қилмоқ
Жумъа куни ғусл қилмоқнинг фазилати
Жумъа куни таҳорат билан кифояланмоқ
Жумъага эртароқ ҳаракат қилмоқ
Узрсиз ҳолда жумъани тарк этмоқ
Жумъага қанча масофадан келинади?
Жумъа (намози)нинг вақти
Минбар устида хутба ўқилмоғи
Икки хутба орасида ўтирмоқ
Хутбанинг қисқа бўлмоғи
Минбарда қуръон ўқимоқ
Хутба айтилаётганда имомга рўбарў бўлиб ўтирмоқ
Имом хутба айтаётганда келган киши икки ракъат намоз ўқимоғи масаласи
Имом хутба ўқиётганда сўзлашмоқ кароҳат эканлиги
Жумъа куни сафлардан (елкалардан) ошиб ўтмоқ кароҳат эканлиги
Имом хутба ўқиётганда иҳтибо қилиб (тиззаларини тикка қилиб ёки қучоқлаб думба устига ўтирмоқ) кароҳат эканлиги
Минбарда қўлларни кўтармоқ кароҳат эканлиги
Жумъа намозининг азони
Имом минбардан тушгандан кейин сўзлашмоқ
Жумъа намозидаги қироат
Жумъа куни бомдод намозидаги қироат
Жумъадан олдин ва жумъадан кейин ўқиладиган намоз
Жумъа намозининг бир ракъатига етган киши
Жумъа кунидаги қайлула (тушки ухлаб дам олиш)
Жумъа куни кимни уйқу босса, ўрнини ўзгартирсин
Жумъа куни сафарга чиқмоқ
Жумъа куни мисвок билан тишларни тозаламоқ ва хушбўйликлар сурмоқ