Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлоси (озод этган қуллари) Убайдуллоҳ ибн Аби Рофиъдан ривоят қилинди; айтди: «Марвон, Абу Ҳурайрани Мадина (шаҳри)га ноиб қилиб қолдирди-да, Макка томон йулга чиқди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) бизларга жумъа намозини ўқиб берди: (биринчи ракъатда) «Ал-Жумъа» сурасини, иккинчи ракъатда эса «Мунофиқун» сурасини қироат қилди». Убайдуллоҳ айтади: «Абу Ҳурайранинг орқасидан етиб олдим-да, «(ҳазрати)Али Куфада қироат қилган икки сурани ўқидингиз?» дедим. Шунда Абу Ҳурайра: «Албатта, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу икки сурани қироат қилганларини эшитганман», деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Жумъа намозидаги қироат