Жумъадан олдин ва жумъадан кейин ўқиладиган намоз
Ибн Умар (розиаллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа намозидан кейин икки ракъат намоз ўқир эдилар».
Бу бобда Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилинган. Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Бу ҳадис, Ибн Умардан Нофиъ орқали ҳам ривоят қилинган. Баъзи илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Шофиъий ва Аҳмаднинг қавли шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!