Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Муҳаққақ, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, намозга иқомат айтилганидан кейин бир киши, у зот билан қибланинг орасида туриб олиб, у зотни гапга тутиб қолди. У гаплаша турсин Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тик туриб қолишлари узоқ чўзилганидан баъзи (намозхон)лар ухлаб қолишганини мен аниқ кўрганман».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушганларида, ҳожат (зарурат) бўлса, сўзлашар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ас-Соиб ибн Язид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Азон Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, (ҳазрати) Абу Бакр ва (ҳазрати) Умар даврларида имом минбарга чиққанда ва намозга туриладиган вақтда айтилар эди. (Ҳазрати)Усмон даврларига келиб, Завро устида учинчи азон айтиш қўшимча қилинди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Аҳмад ибн Манийъ, Ҳужайм ибн Башир орқали Ҳусайн ибн Абдурраҳмондан нақл этиб, бизга баён қилди: «Умаро ибн Рувайдадан эшитдим: Бишр ибн Марвон хутба айтаётиб дуода қўлларини кўтарган эди, Умаро бундай деди: «Аллоҳ бу озғин қўлларни қуритсин! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганман, шундоқ дуо қилмоқдан нарига ўтмас эдилар». Ҳушайм (шундоқ деб) шаҳодат бармоғи билан ишорат қилди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муъоз ибн Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа куни имом хутба айтаётганда иҳтибо қилиб (тиззаларни тикка қилиб ёки қучоқлаб думба устига) ўтирмоқдан қайтардилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муъоз ибн Анас Ал-Жуҳаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки жумъа куни одамларнинг елкаларидан ошиб ўтса, жаҳаннам сари бир кўприк қурган бўлур».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Кимки жумъа куни имом хутба ўқиётганда (ёнидаги биродарига): «Жим ўтир» деса (ҳам), ноўрин гап қилган бўлур».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривдят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа куни хутба ўқиётган эдилар, бир киши келиб қолди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига: «Намоз ўкидингми?» дедилар. «Йўқ», деди. «Унда туриб намоз ўқиб ол!» дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбар устида ўрнашганларида бизлар у кишига юзланиб олар эдик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Йаъло Ибн Умаййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда «Эй Малик!» деб нидо қилгайлар...» (деган оятни* қироат қилганларини эшитдим».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Жумъа боблари