Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқир эдим. У кишининг намозлари ҳам мўътадил, хутбалари ҳам мўътадил эди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа куни (тик туриб) хутба айтар эдилар, кейин ўтирар эдилар, кейин тик туриб хутба айтар эдилар». (Ибн Умар) «Худди бу кун (имомлар) қилганларидек...» деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир хурмо ёғочи (устуни)га суяниб туриб хутба айтар эдилар. Минбар тутган (кун)ларида ўша устун (аламидан) ун чекиб йиғлади. Ҳатто Расули Акрам уни қучоқлаб турдилар, шундагина устун юпанди...».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа намозини қуёш (ғарбга) мойил бўлганида (қиёмдан оғган пайтда) ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Сувайрнинг отаси (Абу Фоҳита Саъид ибн Улайқа)дан ривоят қилинди; у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан эди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга жумъага Қубодан қатнамоғимизни амр қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муҳаммад ибн Амр томонидан саҳоба деб уқдирилган Абул-Жаъд Ад-Зоббий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бепарволик қилиб жумъа (намози)ни уч марта тарк этса, Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қуйгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки жумъа куни худди жунубликда ғусл қилгандек ғусл қилса-да, биринчи соатда (биринчи бўлиб) масжидга борса, худди бир туя қурбонлик қилгандек бўлур. Кимки иккинчи соатда (иккинчи бўлиб) борса, худди бир сигир қурбонлик қилгандек бўлур. Кимки учинчи соатда (учинчи бўлиб) борса, худди бир каттакон қўчқор қурбонлик қилгандек бўлур. Кимки тўртинчи соатда (тўртинчи бўлиб) борса, худди бир товуқ сўйиб садақа қилгандек бўлур. Кимки бешинчи соатда (бешинчи бўлиб) борса, худди бир тухум садақа қилгандек бўлур. Имом минбарга чиққач, малоикалар хутбани тингламоқ учун ҳозир бўлгайдирлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки чиройли таҳорат олса, кейин Жумъа намозига келса, хутба ўқилганда эшитиб сукут қилиб ўтирса, у жумъа билан бу жумъа орасидаги гуноҳлари мағфират қилингай; бундан зиёда яна уч куни ҳам кечирилур. Ва кимки (хутба маҳалида) тош бўлакчаларини текисласа, ноўрин иш билан шуғулланган бўлур».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки жумъа куни таҳорат олса, бу етарли ва жуда яхшидир. Кимки ғусл қилса, бас, ғусл афзалрокдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Кимки жумъа куни ғусл қилса ва (аҳлини ҳам) ғусл қилдирса, (масжидга) эрта келса, (хутбанинг аввалига улгурса) (имомга) яқин ўлтирса, сукут қилиб, хутбани эшитса, босган ҳар бир қадами учун унга рўзаси (нафл рўзалари) ва намози (нафл ибодатлари) билан биргаликда бир йиллик ажр бордир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Жумъа боблари