Икки хутба орасида ўтирмоқ
Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа куни (тик туриб) хутба айтар эдилар, кейин ўтирар эдилар, кейин тик туриб хутба айтар эдилар». (Ибн Умар) «Худди бу кун (имомлар) қилганларидек...» деди.
Бу бобда Ибн Аббос, Жобир ибн Абдуллоҳ ва Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳллари икки хутбанинг орасини (бир оз) ўтириш билан айирмоқ фикридалар.
Ҳанафий мазҳабида бу ўтириш суннатдир. «Имом икки хутба орасида уч оят ўқимоқ миқдори ўтириб олади. Агар ўтирмаса, суннатни тарк қилгани учун гуноҳкор бўлур». («Мухтасар ул-виқоя», 52-бет).
Дўстларигиз билан улашинг!