Жумъадан олдин ва жумъадан кейин ўқиладиган намоз
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан кимки жумъа (намози)дан кейин намоз ўқийдиган бўлса, тўрт ракъат ўқисин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: У киши (Ибн Умар) жумъа намозини ўқигач, (масжиддан) борди-да, уйида икки ракъат намоз ўқиди. Кейин «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилар эдилар», деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розиаллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа намозидан кейин икки ракъат намоз ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМанбалар
Жумъадан олдин ва жумъадан кейин ўқиладиган намоз