Ибн Умардан (розиаллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; у киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган, (У зот) айтдиларки, «Кимки Жумъага келса, ғусл қилиб келсин!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қуёши порлаган энг яхши кун жумъа кунидир. Одам (алайҳиссалом) ул кунда яратилди, ул кунда Жаннатга киритилди ва ул кунда Жаннатдан туширилди. Ул кунда бир соат борки, мусулмон банда намоз ўқиб ўшал соатга мувофиқ келтирса, унда Аллоҳдан нимаики тиласа, Аллоҳ тилагини ато қилгайдир...».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Амр ибн Авф Ал-Музаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жумъа кунида бир соат борки, банда ўшал соатда Аллоҳдан нимаики тиласа, Аллоҳ тилагини ато этгайдир». «Ё Расулуллоҳ! Ул қайси соатдир?» - дейишди. Айтдилар: «Намозга иқомат айтилганидан то намоздан тарқалгунча (бўлган муддат)дир».*

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жумъа куни кутиладиган (дуо мустажоб бўладиган) соатни асрдан кейин то қуёш ғойиб бўлгунича ахтарингизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуёши порлаган энг яхши кун жумъа кунидир. Одам (алайҳиссалом) ул кунда яратилди, ул кунда Жаннатга киритилди ва ул кунда Жаннатдан чиқарилди. Соат (қиёмат) ҳам фақат ул кунда қўпгайдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Жумъа боблари