Жумъа куни ғусл қилмоқ
Ибн Умардан (розиаллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; у киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган, (У зот) айтдиларки, «Кимки Жумъага келса, ғусл қилиб келсин!».
Бу бобда Абу Саъид, Умар, Жобир, Ал-Барро, Оиша ва Абуд-Дардо (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Шунингдек, бу ҳадис Аз-Зуҳрийдан, Абдуллоҳ ибн Умардан, у кишининг оталаридан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган.
Кутайба, Ал-Лайс ибн Саъддан, Ибн Шиҳобдан, Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Умардан, Абдуллоҳ ибн Умардан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бизга баён этди: ўтган ҳадиснинг ўзи.
Муҳаммад (Ал-Бухорий) айтди: «Аз-Зуҳрийнинг Солимдан, Солимнинг отасидан ва Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳнинг ўз оталаридан қилган ривоятлари, ҳар иккала ривоят ҳам саҳиҳ.
Аз-Зуҳрийнинг баъзи биродарлари Аз-Зуҳрийдан нақо этиб, «Менга Абдуллоҳ ибн Умарнинг оиласи Ибн Умардан баён қилиб берди» деди; «Умар ибн Ал-Хаттоб (розияллоҳу анҳу) жумъа куни хутба айтаётган эдилар. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бир киши масжидга кириб келди. Шунда Ҳазрати Умар (хутбада туриб) «Бу соат қайси вақтдир (яъни, нега кеч қолдингиз?)» — дедилар. «Ногоҳ азонни эшитдиму таҳорат олиб улгурдим» деди. Ҳазрати Умар айтдиларки, «Фақат таҳорат, холосми? Ахир, сиз биласиз-ку, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғусл қилмоққа буюрганлар».
Бир қанча ривоятларда бу зот Ҳазрати Усмон анҳу) эканликлари қайд этилган.
Буни бизга Муҳаммад ибн Абон, Абдурраззоқдан, Маъмардан, Аз-Зуҳрийдан нақл этиб, баён қилиб берди.
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон бу ҳадисни (ўтган ҳадисни айтмоқчилар) бизга Абдуллоҳ ибн Солиҳдан, Ал-Лайсдан, Юнусдан, Аз-Зуҳрийдан баён қилди.
Молик бу ҳадисни Аз-Зуҳрийдан, Солимдан (мунқотиъ тарзида) ривоят қилди. Солим: «Ҳазрати Умар жумъа куни хутба ўқиётган эдилар...», дейди ва ҳадисни зикр қилади. Муҳаммад (Ал-Бухорий)дан Моликнинг бу ҳадисини сўраган эдим, «Саҳиҳ ривоят - Аз-Зуҳрийнинг Солимдан, Солимнинг отасидан қилган ривоятидир», деди.
Муҳаммад (Ал-Бухорий) айтади: «Уйқаш тарзда бу ҳадис Молик орқали ҳам Аз-Зуҳрийдан, Солимдир: Солимнинг отасидан ривоят қилинган».