Узрсиз ҳолда жумъани тарк этмоқ
Муҳаммад ибн Амр томонидан саҳоба деб уқдирилган Абул-Жаъд Ад-Зоббий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бепарволик қилиб жумъа (намози)ни уч марта тарк этса, Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қуйгайдир».
Ал-Ироқий: «Бепарволик қилиб» деган таъбирдан «узрсиз ҳолда тарк этса» деган маъно қасд этилганини айтади. Шайх Абдулҳақ эса «Ал-ламаот» китобида «таҳовун»ни «такосул» деб тафсир қилган. Чунончи, жумъани иҳонат (таҳқир) ва истихфоф (камситиш) йўли билан тарк этмоқлик куфри мужибдир.
Бу бобда Ибн Умар, Ибн Аббос ва Самура (розияллоҳу анҳо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абул Жаъднинг ҳадиси ҳасан. Муҳаммад (Ал-Бухорий)дан Абул-Жаъд Ад-Домирийнинг исмини сўрадим, билмади ва бундай деди: «Унинг Набий сал-лаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ривояти сифатида фақат шу ҳадисни биламан».
Бу ҳадисни ҳам фақат Муҳаммад ибн Амрнинг ривоятидан билаётирмиз.