Жумъа (намози)нинг вақти
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа намозини қуёш (ғарбга) мойил бўлганида (қиёмдан оғган пайтда) ўқир эдилар».
Яҳё ибн Мусо, Абу Довуд Ат-Тойалисийдан, Фулайҳ ибн Сулаймондан, Усмон ибн Абдурраҳмон Ат-Таймийдан, Анасдан нақл этиб, бизга баён қилди... Ўтган ҳадиснинг ўзи.
Бу бобда Салама ибн Ал-Ақва, Жобир ва Аз-Зубайр ибн Ал-Авом (розияллоҳу анҳо)дан ҳадис ривоят қилинди. Анаснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳлларининг кўпи шу ҳадис асосида иттифоқ қилганлар: Жумъа намозининг вақти, худди пешиннинг вақтидек, қуёш қиёмдан оғган пайтда киради. Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу. Баъзиси жумъа намозини заволдан (қуёш қиёмдан оғишидан) олдин ҳам ўқиш жоиз деб ҳисоблайди. Аҳмад, «Кимки жумъа намозини заволдан олдин ўқиса» дейди ва у кишининг зиммасида иода қилиш (қайта ўқиш) лозим бўлади, деган фикрга бормайди.
Ҳанбалийлар баъзан жумъа намозини заволдан олдин ўқийдилар. (Энг тўғриси ва яхшиси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган вақтлари - қуёш қиёмдан оғган вақтдир.)