Имом хутба ўқиётганда иҳтибо қилиб (тиззаларини тикка қилиб ёки қучоқлаб думба устига ўтирмоқ) кароҳат эканлиги
Муъоз ибн Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа куни имом хутба айтаётганда иҳтибо қилиб (тиззаларни тикка қилиб ёки қучоқлаб думба устига) ўтирмоқдан қайтардилар».
Бу ҳадис ҳасан.
Абу Марҳумнинг исми - Абдурраҳмон ибн Маймун.
Баъзи илм аҳллари, жумъа куни имом хутба ўқиётганида кишининг тиззаларни тикка қилиб кўтариб ёки кучоқлаб думба устига ўтирмоғини макруҳ кўрганлар. Баъзи илм аҳллари эса бунга рухсат берадилар. Абдуллоҳ ибн Умар ва яна бошқалар рухсат берганлар орасидадир.
Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шу: имом хутба ўқиётганда иҳтибо қилиб ўтирмоқликда зарар йўқ деб қарайдилар.
Дўстларигиз билан улашинг!