Имом хутба ўқиётганда сўзлашмоқ кароҳат эканлиги
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Кимки жумъа куни имом хутба ўқиётганда (ёнидаги биродарига): «Жим ўтир» деса (ҳам), ноўрин гап қилган бўлур».
Бу бобда Ибн Аби Авфа ва Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган. Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Имом хутба айтаётганда кишининг гаплашмогини макруҳ кўрадилар ва: «Агар биров гапирса, уни фақат ишорат билан тўхтади», дейдилар.
Саломга алик олмоқ ва аксирган кишига жавоб айтмоқ масалаларида уламо ихтилоф қилдилар. Баъзи илм аҳллари имом хутба ўқиётганда саломга алик олинмоғига ва тасмит (аксирган кишига жавоб қилинмоғи)га рухсат берганлар.
Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир. Тобиъийндан ва кейингилардан баъзи илм аҳллари эса буни макруҳ кўрганлар. Шофиъийнинг ҳам қавли шу.