Минбарда қуръон ўқимоқ
Йаъло Ибн Умаййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда «Эй Малик!» деб нидо қилгайлар...» (деган оятни* қироат қилганларини эшитдим».
«Аз-Зухруф» сураси, 77-оят: «Улар (динсизлар) (дўзахнинг соқчисига): «Эй Малик! Раббинг(дан сўра, азобдан кутулмоқ учун) бизларни ҳалок айласин!...» деб нидо қилурлар...».
Бу бобда Абу Ҳурайра ва Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган. Йаъло ибн Умаййанинг ҳадиси ҳасан-ғариб-саҳиҳ. Бу ҳадис Ибн Уйайнанинг ривоятидир. Илм аҳлларининг баъзилари, Имомнинг хутбада Қуръон ўқимоғини ихтиёр қилганлар. Шофиъий айтади: «Имом хутба айтса-ю, хутбасида Қуръондан бирор оят ўқимаса, хутбани иода қилади (қайта ўқийди)».
Дўстларигиз билан улашинг!