Хутба айтилаётганда имомга рўбарў бўлиб ўтирмоқ
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбар устида ўрнашганларида бизлар у кишига юзланиб олар эдик».
Бу бобда Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ҳадис ривоят қилинган
Бу ҳадисни Мансурдан ёлғиз Муҳаммад ибн Ал-Фазл ибн Атиййа ривоят қилганини биламиз. Муҳаммад ибн Ал-Фазл ибн Атиййа эса, биродарларимизнинг фикрича, заиф ва ҳадис ҳифзини (ёдда сақлаш иқтидорини) йўқотган.
Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Имом хутба айтаётганда унга рўбарў бўлиб ўтирмоқни мустаҳаб кўрадилар. Суфён Ас-Саврий, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.
Бу бобда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор саҳиҳ ҳадис ривоят қилингани йўқ.