Жумъа намозининг азони
Ас-Соиб ибн Язид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Азон Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, (ҳазрати) Абу Бакр ва (ҳазрати) Умар даврларида имом минбарга чиққанда ва намозга туриладиган вақтда айтилар эди. (Ҳазрати)Усмон даврларига келиб, Завро устида учинчи азон айтиш қўшимча қилинди».
Имом Бухорий Завро Мадина шаҳрида бир бозор жойининг номи эканлигани айтади. Баъзилари эса Завро - масжид эшигадаги катгакон бир тошнинг номи эканлигини айтишганки, бу қавл изоҳга муҳтождир. Чунки, баъзи ривоятларда чорсу (бозор) деб очиқ-равшан зикр қилинган.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!