Жумъа намозининг бир ракъатига етган киши
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки намоздан бир ракъатига етса, у албатта намозга етибди».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан илм аҳллари кўпчилигининг амали шу ҳадис асосидадир. Айтадиларки, «Кимки жумъанинг бир ракъатига улгурса, унга қўшимча қилиб яна бир ракъат қўшиб ўқийди ва кимки ташаҳудда жамоатга етса, тўрт ракъат ўқийди». Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.
Абу Ханифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳукмига кўра, жумъа намозининг бир қисмига, ҳатто ташаҳудда бўлса ҳам улгурса, улгурган, қисмини имом билан бирга ўқийди ва қолган қисмини ўқиб тугатади. Бошқа имомлар эса, жумъанинг бир ракъатига улгурган тақдирда, тўрт ракъат ўқийди, деб айтишганки, бу ҳолатда жумъага етган деб ҳисобламаган ва пешин намозини ўқиган бўлади.