Жумъа куни бомдод намозидаги қироат
Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа куни бомдод намозида «Сажда» сураси билан «Инсон» сураларини ўқир эдилар».
Бу бобда Саъд ибн Аби Ваққос, Ибн Масъуд ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Ибн Аббоснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Суфён Ас-Саврий, (Шуъба) ва биттадан ортиқ кишилар бу ҳадисни Муховвалдан ривоят қилганлар.
Дўстларигиз билан улашинг!