Жумъа куни мисвок билан тишларни тозаламоқ ва хушбўйликлар сурмоқ
Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Жумъа куни ғусл қилмоқ мусулмонлар зиммасидаги ҳақдир. Уларнинг ҳар бирлари аҳли оиласининг хушбўйликларидан сурсин. Агар топа олмаса, унинг учун хушбўйлик сувдир!».
Жумъа куни ҳам ғусл қилади, ҳам хушбўйлик суради. Агар хушбўйлик топа олмаса, унда ғусл қилмоқ кифоя. Чунки мақсад покланмоқдир. Ҳадиснинг иккинчи бўлаги мусулмонларнинг кўнглини кўтаради.
Бу бобда Абу Саъид ва Ансорийлардан бўлмиш бир шайх (розиаллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Аҳмад ибн Маниъ, Хушаймдан, Язид ибн Аби Зиёддан бизга баён қилди: ўтган ҳадис, айни шу маънода.
Ал-Барронинг ҳадиси ҳасан. Ҳушаймнинг ривояти Исмоил ибн Иброҳим Ат-Таймийнинг ривоятидан кўра ҳасанроқ. Исмоил ибн Иброҳим, Ат-Таймийнинг ҳадисда заиф эканини қайд этган.